Чехия Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Россиядаги элчиси Витезслав Пивонкани расман чақириб олишга қарор қилди. Бу ҳақда Чехия ташқи ишлар вазирлигига таяниб, маҳаллий CТК ахборот агентлиги хабар берди.
Департамент СТCнинг саволига жавобан Пивонка шу ой охирида расман истеъфога чиқишини айтди. Шу билан бирга, Пивонка дефакто 2022 йил охиридан, Прагага қайтганидан сўнг ўз вазифаларини бажаришни тўхтатди. Ўшандан бери Чехиянинг Россиядаги дипломатик миссиясининг амалдаги раҳбари лавозимида Муваққат ишлар вакили Ян Ондрейка ишлаб келмоқда.