Бугун 13 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Чехия қурол ишлаб чиқарувчиси Sellier & Bellot Киев билан шартнома тузди

Чехия қурол ишлаб чиқарувчиси Sellier & Bellot Киев билан шартнома тузди

Украина давлат компанияси «Укроборонсервис» Чехиянинг қурол ишлаб чиқарувчи Sellier & Bellot компанияси билан Украинада ўқ-дорилар ишлаб чиқарувчи завод қуриш учун ҳамкорлик қилади.

Бу ҳақда 16 июль, сешанба куни Украина бош вазири Денис Шмигаль маълум қилди. Унга кўра, Прага ҳам Украинада Colt CZ Group милтиқларини ишлаб чиқаришга ҳисса қўшади.

Иккала келишув ҳам Шмигалнинг Прагага ташрифи чоғида имзоланган. Украина ҳукумати раҳбари таъкидлаганидек, унинг сафари масалалари орасида ўқ-дорилар етказиб бериш, ЕИ ва НАТОга интеграция, қўшма ишлаб чиқариш лойиҳалари, инфратузилма ва энергетика киради.

13 июль куни Чехия президенти Петр Павел ёз охиригача Прага Киевга 50 мингта артиллерия ўқлари етказиб беришини маълум қилди. Чехия Россиянинг кенг миқёсли ҳарбий босқинига қарши Украинага фаол ёрдам бераётган давлатлар қаторига киради.

Киритилди: 23:14 16.07.2024. Ўқилди: 1169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!