Чехия президенти Пётр Павелнинг айтишича, Чехия қўмондонлигидаги Словакияда жойлашган кўп миллатли НАТО гуруҳи бригадага айлантирилади. Ходимлар сони 5 минг аскар бўлади.
Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.
Бу ҳақда Чехия раҳбари НАТОнинг Вильнюсдаги саммитида журналистларга маълум қилди.
"Словакияда ... ҳозирлик бригада даражасига кўтарилади", деди у.
Павел, шунингдек, Чехия бунда фаол иштирок этишини қўшимча қилди.