Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор “A.I.L.” МЧЖ ва чет эл фуқароси А.Кумардан ундирувчи корхона “S.L.D.” МЧЖ фойдасига 876 млн. 806 минг 250 сўм қарздорлик суммасини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган А.Кумарга тегишли бўлган Миробод тумани, "Нукус" кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардаги хонадонга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида, ушбу хонадон кўздан кечирилиб, хатланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаровда бўлган кўчмас мулк аукцион савдоларига чиқарилган ва сотувдан тушган пул маблағлари ундирувчи корхона фойдасига йўналтирилади.