Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Черногория ҳукумати Цетинедаги фожиадан кейин қурол сақлаш қоидаларини кучайтиришга қарор қилди

A A A
Черногория ҳукумати Цетинедаги фожиадан кейин қурол сақлаш қоидаларини кучайтиришга қарор қилди

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Милойко Спаич Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишидан кейин маълум қилди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, амалдаги ўқотар қурол лицензияси эгалари 2026 йилнинг 1 январига қадар қўшимча психологик кўрикдан ўтиши керак, акс ҳолда уларнинг лицензиялари бекор қилинади. Рухсатсиз қуролга эга бўлганларга уларни топшириш учун икки ой вақт берилди. Акс ҳолда, улар жаримага тортилади.

Черногория аҳолисининг қўлида рўйхатдан ўтмаган қуроллар сони ўн минглаб бирликларга баҳоланади. Черногория расмийлари кўп йиллардан буён фуқароларни ноқонуний қуролларни топширишга чақириб келади, аммо бундан натижа бўлмаяпти. Швейцариянинг Кичик қуролларни ўрганиш лойиҳасининг хабар беришича, 620 минг аҳолига эга Черногорияда деярли 245 минг ўқотар қурол бор.

Киритилди: 14:10 04.01.2025. Ўқилди: 856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!