Бугун 8 май, 2026 йил, жума

O'ZB

“Челси” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги ўйинда супер ҳисоб қайд этилди

A A A
“Челси” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги ўйинда супер ҳисоб қайд этилди

2-ноябр куни Англия премер-лигасининг 12-тур учрашуви бўлиб ўтди ва унда “Челси” ва “Манчестер Сити” жамоалари тўқнаш келишди. Жамоалар Лондондаги “Стемфорд Бридж” стадионида ўйнашди. Учрашувни Энтони Тейлор бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Учрашув 4:4 ҳисобида дуранг билан якунланди.

25-дақиқада “Челси” дарвозасига пеналти белгиланди. Пеналтини Эрлинг Холанд голга айлантириб, ҳисобни очди ва меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 29-дақиқада “Челси”нинг 39 ёшли ҳимоячиси Тиаго Силва ҳисобни тенглаштирди. Орадан 9 дақиқа ўтиб Лондон клуби олдинга чиқиб олди. Ярим ҳимоячи Раҳим Стерлинг гол урди. Биринчи бўлимнинг энг сўнггида, 45+1-дақиқада “Манчестер Сити” ҳимоячиси Мануел Аканжи ҳисобни тенглаштирди. Ўйин қайта бошланганидан сўнг деярли дарҳол Эрлинг Холанд иккинчи голини урди ва "шаҳарликлар"ни олдинга олиб чиқди. 67-дақиқада “Челси” ҳужумчиси Николас Жексон ҳисобни 3:3 кўринишига келтирди. 86-дақиқада ярим ҳимоячи Родриго Эрнандес "Сити"нинг тўртинчи голини урди. 90+5-дақиқада лондонликлар пеналти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди ва уни Коул Палмер ишончли тарзда голга айлантирди.

Бу ўйиндан сўнг Хосеп Гвардиола шогирдлари очколари сонини 28тага етказиб олди. Жамоа Англия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Челси” 16 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Киритилди: 08:51 13.11.2023. Ўқилди: 1751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!