«Чегара билмас шифокорлар» (МСФ) Ғазодаги вазият ҳақида ҳисобот эълон қилиб, этник тозалашнинг аниқ белгилари борлигини айтди. Ҳужжатнинг асосий нуқталари:
-Фаластинликлар мажбуран кўчирилмоқда, тузоққа туширилмоқда, бомбардимон қилинмоқда.
-Тиббиёт ходимларининг айтишича, улар Исроил кучлари томонидан амалга оширилган катта қирғин, вайронагарчиликка сабаб бўлган тинимсиз ҳужумларга гувоҳ бўлишган.
-Ҳисоботда айтилишича, уруш бугун тугасада, оилаларнинг йўқолиши, қайта-қайта мажбурий кўчиришлар ва ғайриинсоний яшаш шароитлари авлодларни чандиқлайди.
-МСФ бош котиби Кристофер Локҳирнинг Ал-Жазира телеканалига айтишича, Исроил ҳаёт учун зарур бўлган инфратузилмани, жумладан, тиббий инфратузилмани демонтаж қилган ва қамалдаги анклавга инсонпарварлик ёрдами киришини бўғиб қўйган.
-«Биз шимолда мажбурий кўчирилиш, этник тозалаш, инфратузилманинг вайрон бўлиши, Ғазода аҳолининг жисмоний ва руҳий жароҳатланишини кўряпмиз ва буларнинг барчасини инкор этиб бўлмайди», деди у.