Чеченистон мусулмонлари диний бошқармаси республика раҳбари Рамзан Қодировнинг топшириғига кўра, минтақада «Тўй-маъракаларни ўтказишнинг мажбурий нормалари»ни тасдиқлаб, «ислом ва чечен одатларига тўғри келмайдиган ортиқча нарсаларни» тақиқлади.
Бу ҳақда республика муфтиятига таяниб, «РИA Новости» хабар бермоқда.
Aниқлик киритилишича, 50 минг рубллик сеп, шунингдек, чой, шакар, қўчқор «чечен одатига кўра ўзгаришсиз қолади».
Энди келиннинг либоси «ислом ва чечен одатлари талабларига жавоб бериши» керак бўлади. Келин қалини миқдори «умумий қабул қилинган чечен нормалари доирасида» ўз хоҳишига кўра белгиланиши мумкин.
Куёв, қайнота, қайнона ва бошқаларга қимматбаҳо совғалар бериш тақиқланади. Тўй совғаси сифатида олмосли узуклар, мўйнали кийимлар, маиший техника, квартиралар бериш тақиқланади.