Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга навбатдаги мукофот берилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга навбатдаги мукофот берилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «Россия темир йўлларининг фахрий темирйўлчиси» кўкрак нишони билан мукофотланди. Бу ҳақда Chechnya Today ахборот агентлиги хабар берди.

Тақдирлаш маросими 12 октябрь куни Грозний темир йўл вокзалига Чеченистоннинг биринчи президенти Ахмат Ҳожи Қодиров номини беришга бағишланган тадбирда ўтказилди.

Маросимда Қодиров темир йўл транспортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва соҳадаги юқори натижалари учун ушбу мукофотга лойиқ кўрилгани маълум қилинди.

Бу Чеченистон раҳбарининг сўнгги бир ҳафта ичида олган иккинчи мукофотидир. Аввалроқ унга Россия Мусулмонлари диний мажлисининг 1-даражали «Россиянинг биринчи муфтийси Муҳаммаджон Ҳусаинов» ордени топширилган эди.

Киритилди: 23:20 12.10.2026. Ўқилди: 202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!