Бразилияда адашиб чақалоқни ўлган деб ўйлашди ва дафн этишди. Бироқ орадан саккиз соатлар ўтгач, шу ердан ўтиб кетаётган 2 полициячи қабристондан йиғи овозини эшитишган ва гўдакни қабрдан қазиб олишган. Бу ҳақда "The Mirror" нашри хабар бермоқда.
Полициячилар чақалоқни зудлик билан шифохонага олиб боришган. Ҳозирда гўдакнинг саломатлиги буткул тикланган.
Маълум бўлишича, чақалоқнинг онаси асли ҳиндистонлик 15 яшар қиз бўлиб, чақалоқ туғилганида йиғламагани учун уни ўлган деб ҳисоблаган экан.