Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Чангли ҳавода қандай тиббий тавсияларга амал қилиш керак?

Чангли ҳавода қандай тиббий тавсияларга амал қилиш керак?

📌 Бугун, 17 май куни пойтахтимиз ва юртимизнинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзон ҳодисаси кузатилмоқда.

❓Хўш, бундай ноқулай об-ҳаво шароитида қандай тиббий тавсияларга амал қилиш лозим?

💬 — Бу вазиятда имкон қадар очиқ ҳавода юрмаслик зарур, — дейди Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова. — Айниқса, бронхиал астма, аллергик ринит, аллергик конъюктивит, томоқ қичишиши билан кузатиладиган йўтал, бронхит, бронхлар гиперреактивлиги ва бошқа нафас йўли сурункали касалликлари бор инсонлар ташқарига чиқмасликлари керак.

❗️Чунки тўзонли ҳаво таркибида ўсимлик чанглари, замбуруғ споралари жуда катта концентрацияда бўлади. Шу боис хасталиклари бор кишилар шифокор маслаҳати билан аллергияга қарши дори воситалари дозаларини оширишлари лозим.

📎 Хона ёки иншоотларни нам латта билан тозалаб туриш, уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, бундай вазиятда нам сочиқларни осиб қўйиш, кондиционер ва ҳавони тозалаш тизимлари ҳам асқатади.

✅ Деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш, кўпроқ сув ичиш, тез-тез душ қабул қилиш нафас олишни енгиллаштиради. Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб туриш ҳам катта самара беради.

😷 Очиқ ҳавода юрганда, албатта, тиббий ниқоб тақиб юриш ва уларни тез-тез алмаштириш шарт. Ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва ёши катта инсонлар ҳам бундай вазиятда эҳтиёткор бўлишлари тавсия этилади.

🤧 Агар ташқи муҳитдаги чанглар туфайли нафас қисиши, бурун битиши, аксириш, бурун оқиши, кўзларда ва томоқда қичишиш ва қизариш, йўтал белгилари юзага келса, оилавий шифокорга мурожаат қилинг.

🚑 Эслатиб ўтамиз, юртдошларимиз бундай об-ҳаво шароитида зарурат сезганда, "103" хизматига қўнғироқ қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.

🏥 Бундан ташқари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Киритилди: 21:58 17.05.2025. Ўқилди: 532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!