Чад пойтахти Нжамена шаҳридаги президент саройига қуролланган шахслар ҳужум қилди.
Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик хизматига таяниб, AFP агентлиги хабар берди.
"Al-Arabiya" хабарига кўра, ҳужум қилганлар "Боко Ҳарам" жангарилари бўлган.
Вазият давлат қўшинлари назорати остида эканлиги қайд этилди.