Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Чадда президент саройига қилинган ҳужумда камида 19 киши ҳалок бўлди

Чадда президент саройига қилинган ҳужумда камида 19 киши ҳалок бўлди

Чад пойтахти Нжаменада президент саройига уюштирилган ҳужумда камида 19 киши, жумладан 18 нафар ҳужумчи ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Чад ҳукумати маълум қилди.

Аввалроқ Tchadinfos портали Нджамена марказидаги президент саройи ҳудудида шиддатли отишма бўлгани ҳақида хабар берган эди. Разведка хизматлари маълумотларига кўра, номаълум қуролланган шахслар саройга ҳужум қилган, бироқ ҳужум қатъий бостирилган.

Саройга танклар ва полиция бўлинмалари киритилган. Шаҳар аҳолиси ҳам Чад президенти Маҳамат Идрисс Деби Итнони қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказиш учун у ерга кетмоқда.

Аввалроқ Al Arabiya телеканали ҳужумчилар "Боко Ҳарам" террорчилик ташкилоти аъзолари бўлганини маълум қилганди.

Киритилди: 09:14 09.01.2025. Ўқилди: 350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!