Бугун 29 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Чад ва Сенегал француз ҳарбийларини ўз ҳудудларидан олиб чиқиш режаларини эълон қилди

Чад ва Сенегал француз ҳарбийларини ўз ҳудудларидан олиб чиқиш режаларини эълон қилди

Чад ҳукумати Франция билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик шартномасини бекор қилишини маълум қилди, деб хабар беради BBC.

"Бу Нигерда ёки бошқа давлатларда бўлгани каби тўлиқ танаффус эмас ва Франция бизнинг муҳим ҳамкоримиз бўлиб қолади. Шу билан бирга, биз ўз суверенитетини қадрлайдиган мустақил давлат эканлигини ҳам ҳисобга олиш керак", дейилади Чад ҳукумати баёнотида.

Шунингдек, Сенегал президенти Диомай Фай ўз мамлакати ҳудудида француз ҳарбий базаларининг мавжудлиги миллий манфаатларга жавоб бермайди ва суверенитетга мос келмаслигини маълум қилди.

"Сенегал Хитой, АҚШ, Туркия ва Саудия Арабистони билан муносабатларни ривожлантирмоқда ва уларнинг ҳеч бирининг мамлакатимизда ҳарбий базалари йўқ", — дея таъкидлади президент.

"Аввалроқ Мали, Буркина-Фасо, Нигер ва Марказий Африка Республикаси Франция билан муносабатларини қайта кўриб чиқишлари ҳақида эълон қилишган эди. Сўнгги йилларда Париж билан барча Африка давлатларида Россиядан ёлланма аскарлар, ҳарбий маслаҳатчилар ва сиёсий стратегларнинг борлиги қайд этилган", дея хабар беради BBC.

Киритилди: Бугун 18:22. Ўқилди: 558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!