АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) мамлакатда қизамиқ билан касалланганлар сони 1001 нафарга етганини маълум қилди.
Идора маълумотларига кўра, касалланиш ҳолатлари аллақачон АҚШнинг 30 та штатида қайд этилган.
Улар орасида Аляска, Калифорния, Колорадо, Флорида, Ню-Жерси, Ню-Ёрк, Пенсилвания, Техас, Виржиния, Вашингтон ва бошқа штатлар бор.
Апрель ойи бошида NBC телеканали хабар беришича, фақатгина Техаснинг ўзида 480 дан ортиқ қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари аниқланган эди.