BYD Европадаги илк заводини Венгриянинг Сегед шаҳрида қурилишини эълон қилди.
Бу заводда электромобил ҳамда янги авлод гибрид автомобиллар ишлаб чиқарилади. Завод қурилиши 2 йил давом этади. Унинг қуввати йилига 100 мингдан ортиқ автомобилни ишлаб чиқаришга етади.