Бугун, 10 июль куни соат 14:51 да Тошкент шаҳар ФВБ Тезкор бошқарув маркази Навбатчи-диспетчерлик хизматининг “101” қисқа рақамига Юнусобод тумани, ТХАЙ кўчаси “Орзу” кафеси олдидан оқиб ўтувчи “Бўзсув” каналида фуқаро чўкиб кетаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувилари етиб борган. Маълум бўлишича фуқаро спиртли ичимлик исътемол қилиб, чўмилиш мақсадида сувга тушган ва ўз эҳтиёцизлиги натижасида хавфсизлигини таъминлай олмай чўкаётган бўлган. ФВВ қутқарувчилари фуқарони каналдан олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолди. Шундан сўнг психологик ёрдам кўрсатилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.