Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бузилишга тушган уй-жойда пропискада турганларнинг ҳар бирига алоҳида уй бериладими?

Бузилишга тушган уй-жойда пропискада турганларнинг ҳар бирига алоҳида уй бериладими?

Бузилишга тушган уй-жойда пропискада турганларнинг ҳар бирига алоҳида уй бериладими?

Мазкур ҳолатда уйнинг фақат мулкдорига давлат томонидан уй-жой ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 27-моддасига мувофиқ, ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мулкдорларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади.

Достон ЖЎРАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий суди мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси катта консультанти.

Манба: zarnews.uz

Киритилди: 17:44 12.09.2019. Ўқилди: 2454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!