Мамлакат транспорт полициясининг маълум қилишича, воқеа Англиянинг шимолий қисмидаги Донкастер шаҳридан Лондонга йўл олган поездда содир бўлган. Ҳужумдан сўнг тўққиз нафар йўловчи ҳаётига хавф туғдирувчи жароҳатлар билан касалхонага етказилган. Ҳодиса юзасидан полиция ходимлари поездда икки кишини қўлга олиб, бўлимга олиб кетишган.
BBC маълумотларига кўра, дастлаб ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа ҳақида хабар беришда "оммавий террорчилик ҳужуми"ни англатувчи "плато" код сўзидан фойдаланган, бироқ кейинчалик бу таърифдан воз кечган. Фавқулодда вазият туфайли темирйўл қисмида поездлар ҳаракати тўхтатиб қўйилган.
"Ҳантингтон яқинидаги поездда юз берган даҳшатли ҳодиса чуқур ташвиш уйғотмоқда. Бутун ўй-хаёлларим барча жабрланганлар билан, фавқулодда хизматлар ходимларига тезкор ҳаракатлари учун миннатдорлик билдираман. Ушбу ҳудудда бўлганларнинг барчаси полиция кўрсатмаларига амал қилиши шарт", – деб ёзди Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Х ижтимоий тармоғида.