Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Буюк Британияда пластмасса ишлаб чиқарадиган заводда портлаш ва ёнғин юз берди

A A A
Буюк Британияда  пластмасса ишлаб чиқарадиган заводда портлаш ва ёнғин юз берди

Кеча, 24 ноябр куни Буюк Британиянинг Ёркшир графлигида жойлашган минтақадаги энг катта пластмасса ишлаб чиқарадиган заводда дастлаб портлаш, сўнг кучли ёнғин юз берди. Расмийлар аҳолидан эшик-деразаларини ёпиб ўтиришини сўраган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ёнғин келиб чиқишидан аввал у ерда кучли портлаш юз берган. Ижтимоий тармоқларда тарқлган видеотасвирларда уйлар устидан аланга ва қора тутуннинг кўтарилаётганини кўриш мумкин. Ёнғиндан бироз вақт ўтиб бутун шаҳарни қора тутун қоплаган.

“Олов шунчалик кучли эдики, ҳатто яқин атрофда яшайдиган одамлар ҳам уйларини тарк эта бошлади. Оловдан чиққан қуюқ қора тутунни ўнлаб километр узоқликдан ҳам кўриш мумкин. Расмийлар аҳолидан деразаларни ёпишни ва кўчага чиқмасликни сўради”, дейилади хабарда.

Қайд қилинишича, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Айрим манбаларга кўра, завод ходимлари эвакуация қилинган. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Киритилди: 17:24 25.11.2021. Ўқилди: 2189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!