Буюк Британияда маймунчечакнинг янги штаммининг яна бир ҳолати аниқланди.
Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш хизматлари агентлиги ҳукумат сайтида эълон қилинган баёнотида айтилади.
Бу билан касалланганларнинг умумий сони беш нафарга етди.
"Англияда Ib маймунчечак касаллигининг янги ҳолати аниқланди... Бу сўнгги бир неча ҳафта ичида Англияда Ib маймунчечак касаллигининг тасдиқланган бешинчи ҳолатидир", — дейилади ҳужжатда.
Англиянинг Лидс шаҳрида янги ҳолат қайд этилди, гап яқинда Угандадан қайтган одам ҳақида кетмоқда.
Агентлик таъкидлашича, жамоатчилик учун хавф "пастлигича қолмоқда", аммо расмийлар алоҳида импорт ҳолатлари пайдо бўлишини кутишмоқда.