Янги бош вазир Энди Бёрнҳем мамлакатнинг асосий қонунини ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқди.
Унинг сўзларига кўра, ваколатларнинг бир қисмини ҳудудий ҳокимият органларига топшириш "янги конституциявий тузилиш"га ҳамда "мамлакатни бошқариш тамойилларининг аниқ тўплами" шаклланишига олиб келиши керак.
Ҳозирда Буюк Британияда Конституция мавжуд эмас. Давлат бошқаруви тизими қонунлар, суд қарорлари ва халқаро шартномаларга асосланган.
Euractiv нашрининг қайд этишича, Конституцияни кодификация қилиш бир неча йил вақт олиши ва кенг кўламли жамоатчилик муҳокамаларини талаб қилиши мумкин.