Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Буюк Британияда бош вазирга алоқадор уйларнинг ёқиб юборилиши ортида Россиянинг эҳтимолий алоқаси тергов қилинмоқда

 Буюк Британияда бош вазирга алоқадор уйларнинг ёқиб юборилиши ортида Россиянинг эҳтимолий алоқаси тергов қилинмоқда

Бу ҳақида Financial Times хабар берди.

"Британиялик амалдорлар ёнғинларда гумон қилинаётган шахслар Россия томонидан ёлланган бўлиши мумкинлигини текширмоқда", — дея хабар берди нашр манбалари.

Уларнинг айтишича, агар бу гумон тасдиқланса, Буюк Британиянинг қандай жавоб чоралари кўриши ҳам муҳокама қилинмоқда. Ҳукумат вакилларидан бири ҳозирча воқеага оид турли версиялар кўриб чиқилаётганини ва уларнинг ҳеч бири инкор этилмаганини маълум қилган.

Financial Times'нинг қайд этишича, ҳатто Буюк Британия ҳукумати ушбу ёнғинлар Россия билан боғлиқ деган хулосага келса ҳам, бу бевосита Кремл буйруғи асосида амалга оширилганини билдирмаслиги мумкин.

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан боғлиқ мулкларга ўт қўйиш гумони билан Лондонда икки нафар Украина фуқароси ва бир нафар Руминия фуқароси ҳибсга олинган. Улар 8 майдан 12 майгача бўлган даврда бош вазирга алоқадор автомобил, шахсий уй ва илгари Стармер яшаган уйга ўт қўйганликда гумон қилинмоқда.

Киритилди: 15:43 24.05.2025. Ўқилди: 536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!