Буюк Британия Украинага ўз ядро қуролини яратишда ёрдам бериши керак, деди ҳарбий эксперт, истеъфодаги Британия армияси полковниги Ричард Кэмп Black Sea Security Forum'да.
"Буюк Британия Украинага Стратегик шериклик тўғрисидаги битим доирасида ўз ядро қуролини ишлаб чиқишда ёрдам бериши керак, - деди Британия армияси полковниги Ричард Кемп Қора денгиз хавфсизлик форумида," - дея Кэмпнинг сўзларини келтиради Black Sea Security Forum'нинг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси.
Буюк Британия 1994 йилда Будапешт меморандумини имзолаган давлатлардан бири бўлган, яъни ҳужум бўлган тақдирда Украина хавфсизлигини кафолатлаган.