Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Буюк Британия ташқи ишлар вазири: "Украинадаги уруш шу йилнинг апрель ойи охиригача тугаши мумкин"

Буюк Британия ташқи ишлар вазири: "Украинадаги уруш шу йилнинг апрель ойи охиригача тугаши мумкин"

Россия ва Украина ўртасида потенциал тинчлик келишувига АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ҳокимиятга қайтганидан кейин бир неча ҳафта ичида эришилиши мумкин.

Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми BBC Radio 4га берган интервьюсида маълум қилди.

У 21 январь куни келишувга эришиш “эҳтимоли йўқ” эканини айтиб, Россия ҳали музокараларга тайёр эмаслигини қўшимча қилди.

"Дональд Трамп ҳали лавозимда эмас. Охирги бир неча кун давомида кузатганимга кўра, у 21 январда келишувга эришилади деган фикрдан бироз чекинаётганининг аломатлари бор. Менимча, ҳозир бунинг эҳтимоли камроқ. Ва биз вақт жадвали "Пасхага бир оз ўзгарганини" эшитмоқдамиз", деди Британия ташқи ишлар вазири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британиянинг Sky News телеканали ўз манбаларига таяниб, уруш 20 апрелгача якунланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина ўртасидаги кенг кўламли уруш 2022 йилнинг 24 февралида бошланган. Украина президенти Владимир Зеленский аввалроқ уруш 2025 йилда тугашига умид қилаётганини айтган эди.

Киритилди: 22:52 09.01.2025. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!