Кариб денгизи давлатлари Буюк Британиядан қул савдосидан етказилган зарар учун товон талаб қилиш ниятида. Бу ҳақда 13 октябрь куни The Daily Mail газетаси манбаларга таяниб хабар берди.
"Қариб ҳавзасидаги 15 та давлатдан иборат гуруҳ 21 октябрь куни Самовада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик ҳукуматлари раҳбарларининг учрашувида қуллик учун товон тўлаш масаласини кўриб чиқишга бир овоздан рози бўлди," - дейилади нашрда.
Гап камида 206 миллиард фунт (270 миллиард доллар) ҳақида кетмоқда.
Нашр эслатиб ўтганидек, сентябрь ойида Барбадос бош вазири Миа Моттли БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида сўзлаган нутқида қул савдоси ва мустамлакачилик учун товон тўловларини амалга ошириш халқаро муносабатларни "глобал қайта тиклаш"нинг бир қисми бўлиши лозимлигини таъкидлаган эди.