Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Буюк Британия мудофаа вазири истеъфога чиқди

Буюк Британия мудофаа вазири истеъфога чиқди

Жон Ҳили мамлакат мудофаа эҳтиёжлари учун қўшимча маблағ ажратиш бўйича ҳукумат билан келишмовчиликлар сабаб лавозимидан истеъфога чиққанини маълум қилди.

Вазир ўз қарорини Кир Стармерга йўллаган мактубида изоҳлаб, мамлакат мудофаа салоҳиятини сақлаб қолиш учун зарур бўлган молиявий ресурслар тақдим этилмаётганини таъкидлади.

“Замон талабларига жавоб берадиган мудофаа инвестициялари режасисиз мен қуролли кучлар тайёргарлигини пасайтирадиган, ҳарбийлар учун хавфни оширадиган ва мамлакат хавфсизлигини заифлаштирадиган қарорлар қабул қилишга мажбурман”, — деб ёзди Ҳили.

Унинг фикрича, Буюк Британия тобора мураккаблашиб бораётган хавфсизлик муҳитига дуч келмоқда. Вазир бунга Россия—Украина уруши, НАТО олдидаги мажбуриятлар, Яқин Шарқдаги кескинлик ва глобал беқарорликнинг кучайишини мисол қилиб келтирган.

Ҳили, шунингдек, Рейчел Ривзни мудофаа харажатларини етарли даражада оширишни истамаётганликда танқид қилди. У бош вазир Кир Стармерни ҳам бу масалада қатъиятсизликда айблади.

Мудофаа вазирининг истеъфоси мамлакатда мудофаа бюджети ва миллий хавфсизлик масалалари атрофидаги баҳслар янада кучайишига сабаб бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 20:21. Ўқилди: 210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!