Буюк Британия, Италия ва Япония Фарнборо шаҳрида (22-26 июль) бўлиб ўтган халқаро авиация кўргазмасида 2035 йилгача тайёр бўладиган олтинчи авлод қирувчи самолётининг янги консептуал моделини тақдим этди.
"BAe Systems" мудофаа корпорацияси раҳбарларидан бири Херман Класен журналистларга Global Combat Air Program лойиҳаси бўйича дастлабки ишлар деярли якунланганини айтди.