Бугун 30 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Буюк Британия ҳам Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини тақиқланган ташкилотлар рўйхатига қўшмоқчи

Буюк Британия ҳам Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини тақиқланган ташкилотлар рўйхатига қўшмоқчи

Буюк Британия ҳукумати Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини (ИИҚК, қуролли кучларнинг элит бўлинмаси) тақиқланган ташкилотлар рўйхатига қўшиш учун қонун лойиҳасини ишлаб чиқади.

Бу ҳақда The Times газетаси хабар бермоқда.

Газета хабарига кўра, қонун лойиҳаси 2026 йилда парламентга тақдим этилади. Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги ва МИ-6 ИИҚКни қора рўйхатга киритишни қўллаб-қувватламаслиги таъкидланмоқда. Улар бундай ҳаракат Лондон ва Теҳрон ўртасидаги "дипломатик каналларни йўқ қилиши" ва Британия дипломатларининг Эрондан чиқариб юборилишига олиб келишидан қўрқишади.

Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазири Кая Каллас Х ижтимоий тармоқ платформасида Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари "ИИҚКни террорчи ташкилот деб белгилаш орқали қатъий қадам қўйганликларини" ёзган эди.

Киритилди: Бугун 10:45. Ўқилди: 220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!