Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Буюк Британия, Франция ва Канада Исроилга “аниқ чоралар” билан таҳдид қилди

Буюк Британия, Франция ва Канада Исроилга “аниқ чоралар” билан таҳдид қилди

Буюк Британия ва Канада бош вазирлари ҳамда Франция президенти қўшма баёнот эълон қилди. Мазкур баёнотда агар Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларни тўхтатмаса ва гуманитар ёрдам етказишдаги чекловларни бекор қилмаса, унга нисбатан “аниқ чоралар” кўрилиши қайд этилди.

BBC мухбирининг хабар беришича, Кир Стармер, Марк Карни ва Эммануел Макрон қўшма баёнотда Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини доимо қўллаб-қувватлаб келганликларини таъкидлашган, бироқ Ғазодаги янги ҳужумни “мутлақо номутаносиб жавоб” дея қайд этишди. Шунингдек, мазкур давлатлар раҳбарлари Исроил ҳукуматининг Ғазо секторига фақат минимал даражадаги гуманитар ёрдамни киритишга рухсат бериш қарорини “вазиятга ноўрин ёндашув” деб аташди.

Буюк Британия, Канада ва Франция раҳбарлари Исроилга қарши қандай “аниқ чоралар” кўриши ҳақида баёнотда батафсил маълумот берилмаган.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу эса Стармер, Макрон ва Карнининг баёнотини “2023 йил 7 октябр куни геноцид уюштирганларга катта мукофот” деб атади ва Исроил ҲАМАС устидан тўлиқ ғалабага эришгунга қадар урушни давом эттиришини таъкидлади.

Киритилди: 12:32 20.05.2025. Ўқилди: 666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!