Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Буюк Британия давлат қарзи сўнгги 63 йилдаги энг юқори даражага етди

Буюк Британия давлат қарзи сўнгги 63 йилдаги энг юқори даражага етди

Май ойи охирида Буюк Британиянинг давлат қарзи 2,74 триллион фунт стерлингни ёки ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 99,8 фоизини ташкил этди. Бу ҳақда Британия Миллий статистика бошқармаси маълум қилди.

Бу мамлакат учун сўнгги 63 йилдаги рекорд кўрсаткичдир. Буюк Британиянинг қарзи охирги марта 1961 йилда ялпи ички маҳсулотга нисбати 100 фоизга яқин бўлган. Кейин у 99,4 фоизгача қисқарди. Ўтган йилнинг май ойида мамлакатнинг давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 96,1 фоизни ташкил этганди.

“Кейинги молия вазири молиявий Пандора қутисига дуч келади. Фоиз ставкалари юқори бўлиб қолади, қарзни камайтириш қийинроқ бўлади ва харажатлар босими кучайишда давом этади”, — деди KPMG консалтинг компаниясининг Буюк Британиянинг катта иқтисодчиси Майкл Стелмач.

Киритилди: 21:22 21.06.2024. Ўқилди: 1563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!