Буюк Британия бош вазири Кир Стармер режаларида Владимир Путин билан телефон суҳбати ўтказиш мавжуд эмаслигини маълум қилди.
"Канцлер Шольц ким билан мулоқот қилиши унинг иши. Яқин вақтлар ичида президент Путин билан гаплашиш ниятим йўқ", — деди Стармер.
Буюк Британия бош вазири, шунингдек, Киевнинг Ғарбдаги иттифоқчилари Украинага кўрсатилаётган ёрдам миқдорини ошириши кераклигини айтди.