«Янги авлод кичик турбожетли қанотли ракета SPEAR Швециядаги Видсел полигонида BAE Systems Eurofighter Typhoon самолётидан учирилганидан сўнг синовдан муваффақиятли ўтди»— дейилади Буюк Британия МўДК матбуот баёнотида.
Ҳужжатда таъкидланишича, бу қурол нишонга қарши биринчи марта қўлланилган. Департаментнинг қайд этишича, ракета ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, кемалар, танклар, мустаҳкамланган бинолар ва тез ҳаракатланувчи транспорт воситаларига қарши ишлатилиши мумкин.
SPEAR ракеталарини F-35 қирувчи-бомбардимончи самолётларига ўрнатиш режалаштирилган, улар ҳаво базаларидан ёки Қиролича Елизавета тоифасидаги авиаташувчи кемалардан ҳаракатлана олади.