Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бухорода сохта Миллий гвардия ходими қўлга олинди

Бухорода сохта Миллий гвардия ходими қўлга олинди

Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловнинг «Дарё»га маълум қилишича, ўзини Миллий гвардия ходими деб таништириб, фуқародан пул ундирган шахс қўлга олинган.

Таъкидланишича, Вобкент тумани «Ғарибшоҳ» маҳалласида яшовчи 21 ёшли М.С. ўзини Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Б.М.га Миллий гвардия ходими сифатида таништириб, ҳуқуқбузарлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига ундан 200 минг сўм талаб қилган. М.С. ушбу пулларни Бухоро шаҳридаги савдо дўкони олдида олаётган вақтида Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ва Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:41 15.05.2021. Ўқилди: 2237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!