Афғонистон "Толибон" ҳаракатининг амалдори Муҳаммад Умар-Жан Охундзода ўлдирилди. 18 апрель оқшомида Покистоннинг Кветта шаҳрида унинг кўкрагига иккита ўқ узилган.
Унинг ўлими учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ. "Толибон"нинг ўзи ҳам қотилликка Покистон разведка хизматлари алоқадор бўлиши мумкин, деб гумон қилмоқда.
Аммо, эҳтимол, воқеа афғон толиблари раҳбарияти ичида ҳокимият учун кураш авж олгани билан бевосита боғлиқдир, деб ёзади афғонистонлик эксперт ва сиёсатшунос Андрей Серенко «Независимая газета»да.
Мулла Умар Жан Кветта шўросининг аъзоси ва "Толибон" олий раҳбариятининг бир қисми бўлган. У "Толибон" ҳаракатининг ҳозирги раҳбари Мавлавий Ҳайбатуллоҳ Охундзодага жуда яқин бўлган ва унинг маслаҳатчиси мақомига эга эди.