Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Бухорода Сомонийлар даврига оид ноёб ганч панел қолдиқлари топилди

Бухорода Сомонийлар даврига оид ноёб ганч панел қолдиқлари топилди

Бухоро шаҳридаги Шаҳристон археологик ёдгорлигида Сомонийлар даврига оид ганч панел қолдиқлари аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

Топилма Ўзбекистон—АҚШ халқаро археологик экспедицияси томонидан олиб борилаётган тадқиқотлар давомида аниқланган. Ганч панелга куфий ёзувлар туширилган бўлиб, у Сомонийлар даврига оид жоме масжидининг меъморий безакларига мансуб.

Археологик тадқиқотларда Ўзбекистон ва АҚШ мутахассислари билан бирга Россия ва Эрон археологлари, рассомлар, чизмачилар ҳамда “Бухоро” давлат музей-қўриқхонаси ходимлари иштирок этмоқда.

Экспедиция раҳбари Жамолиддин Мирзаҳмедовнинг маълум қилишича, ганч панел қолдиқлари бизгача тўлиқ ва яхши сақланган ҳолатда етиб келмаган. Шу сабабли топилмани сақлаб қолиш учун реставрация ва консервация ишлари олиб борилмоқда.

Агентликка кўра, топилма Бухоронинг Сомонийлар даври меъморчилиги, хусусан, ганч ўймакорлиги ва эпиграфик безак анъаналарини ўрганишда муҳим илмий манба ҳисобланади.

Айни пайтда Шаҳристон археологик ёдгорлигида тадқиқотлар давом эттирилмоқда. Шунингдек, аниқланган меъморий ганч безакларини мустаҳкамлаш, консервация қилиш ва илмий жиҳатдан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 02:00. Ўқилди: 122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!