Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бухорода содир этилган яна бир ўғирлик жинояти фош этилди

Бухорода содир этилган яна бир ўғирлик жинояти фош этилди

Қоровулбозор тумани ИИБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2022 йил 23 июнь кунидан 6 июль кунига қадар бўлган вақт мобайнида номаълум шахс Қоровулбозор тумани «Навбаҳор» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Назир Дилшод» ва «Фахриддин Фаёз» фермер хўжаликлари дала ерларидан, «АГРОТEХНОЛОГУ» МЧЖга тегишли ҳар бир рулонининг баҳоси 980.000 сўмлик жами 40 рулондан иборат томчилаб суғоришга мўлжалланган ленталарни яширин равишда ўғирлаб, МЧЖга жами 39.200.000 сўм миқдорда моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, бир қатор тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Олиб борган суриштирув ва тергов ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Жондор тумани Ҳазорман қишлоғида яшовчи, 1986 йилда туғилган Р.М. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган ва ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 21:50 04.09.2022. Ўқилди: 3742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!