Бухоро вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари ҳамда Ромитан туман Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тегишли ҳужжатларсиз заргарлик буюмларини савдога чиқариш билан боғлиқ ҳолат аниқланди.
Унда фуқаро М.С. 2 миллион сўм эвазига қўлбола усулда тайёрланган тилла узукни сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Бундан ташқари мазкур шахсга тегишли савдо растаси кўздан кечирилганда, қўлбола усулда тайёрланган 42 дона, оғирлиги эса, 132 грамм заргарлик буюмлари сотиш мақсадида сақланаётганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, умумий қиймати 188 млн сўм деб баҳоланаётган заргарлик буюмлари ҳуқуқий баҳо берилгунга қадар вақтинча сақловга олинди.