Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бухорода қарздор фуқаро МИБ ходимини уриб, машинасига ўт қўйди

Бухорода қарздор фуқаро МИБ ходимини уриб, машинасига ўт қўйди

Ғиждувон туман прокуратураси томонидан фуқаро М.Фга нисбатан Жиноят кодексининг 140 – моддаси, 3 - қисми “а” банди, 173 – моддаси, 3 - қисми “а” банди ва 219 – моддаси, 2 - қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Аниқланишича, МИБ Ғиждувон тумани бўлими Давлат ижрочиси З.Знинг иш юритувида қарздор “Fayzullo Xubiddin Fayz-bir” МЧЖдан “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ фойдасига газ бўйича коммунал қарздорлик ҳамда давлат фойдасига солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд бўлган.

Мазкур ижро иши бўйича ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун Давлат ижрочиси 14.09.2023 йилда фуқаро (қарздор) М.Фнинг хонадонига борганида, қарздор ижро ҳаракатларини амалга оширишига тўсқинлик қилиб, қўллари билан Давлат ижрочисининг юз ҳамда баданининг турли соҳаларига қасддан уриб, ерда турган темир бўлаги (арматура) билан бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинасининг олд, орқа, ўнг ён томон олд ва орқа ойналарини синдириб, орқа ўриндиғига ўт қўйиб, қасддан шикаст етказган.

Мазкур ҳаракатлари учун қарздор М.Ф 14.09.2023 йилда ЖКнинг 140 - моддаси 3 - қисми “а” банди, 173 - моддаси 3 - қисми “а” банди ва 219 - моддаси 2 - қисми билан ишда айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Вилоят прокуратураси томонидан мазкур жиноят иши тергови алоҳида назоратга олинди.

Киритилди: 16:59 22.09.2023. Ўқилди: 1771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!