Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бухорода масжид эҳсон қутисидаги пулларни ўмарган шахс қўлга олинди

Бухорода масжид эҳсон қутисидаги пулларни ўмарган шахс қўлга олинди

2020 йилнинг 28 сентябридан 29 сентябрга ўтар кечаси, Ромитан тумани Азизон МФЙ Сарбистон қишлоғида жойлашган “Хўжа Али Ромитаний” масжидига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб,  у ерда бўлган 3 дона эҳсон қутиларни бузиб очиб, эҳсон қилинган барча пулларни ўғирлаб воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ромитан тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тегов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Самарқанд вилояти, Паяриқ туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган О.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Ҳозирги кунда гумонланувчи О.А. га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 14:00 06.10.2020. Ўқилди: 1996 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!