Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Бухорода Lacetti уриб юборган икки пиёдадан бири вафот этди

Бухорода Lacetti уриб юборган икки пиёдадан бири вафот этди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида Lacetti уриб юборган икки пиёдадан бири вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 2 октябрь куни соат 05:54 ларда Бухоро вилояти Қоракўл тумани “Эски қалъа” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-76-сонли автомобиль йўлнинг 1-км да содир бўлган. О.М. бошқарувида бўлган Lacetti Қоракўл тумани марказидан автобошбекат томон ҳаракатланиб бораётган вақтида 15-сонли IDУМ тўғрисида жойлашган тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган икки нафар пиёдани уриб юборган.

Ҳодиса натижасида бир нафар пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида Қоракўл туман касалхонасида вафот этган. Иккинчи пиёда ҳозирги кунда касалхонада даволанмоқда.

Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.

Киритилди: 11:19 03.10.2024. Ўқилди: 1146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!