Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бухорода инсон ҳаёти учун хавфли мой ишлаб чиқарадиган яширин цех фош этилди

A A A
Бухорода инсон ҳаёти учун хавфли мой ишлаб чиқарадиган яширин цех фош этилди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги “Вазиршоҳ” маҳалла фуқаролар йиғинида инсон ҳаёти учун хавфли мой ишлаб чиқариладиган яширин цех фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, Ғиждувон туманидаги Қўшқумбак қишлоғида яшовчи фуқаро Р.Ш. хонадонида қўлбола мойжувоз ўрнатиб, уни электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаган. Лаборатория назоратидан ўтмаган, истеъмол учун мутлақо яроқсиз пахта мойи ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган.

Туман ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор рейд чоғида Р.Ш. ўз уйида иш устида ушланди. Мойжувоз, чигити, кунжара, антисанитар аҳволдаги пластмасса идишлар, электр мотор ва бошқа ашёвий далиллар ҳужжатлаштирилди.

Ғиждувон туман давлат санитария эпидемиология назорати марказининг хулосасида қўлбола мойнинг ошқозон-ичак, жигарга салбий таъсир этиб, хавфсизлик талабларига мутлақо жавоб бермаслиги кўрсатилган.

Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 00:59 02.11.2018. Ўқилди: 2355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!