Бухоро вилояти Вобкент туманида профилактика инспектори, капитан Амрилло Расулов ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолди. Воқеа 29 январь куни соат тахминан 16:30 да содир бўлди, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти.
Сувда аёл киши борлигини кўрган ИИБ ходими ўзини оқими кучли бўлган муздек сувга отган ва уни қирғоққа олиб чиққан. У ерда бошқа одамлар унга ёрдам берган.
Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам машинаси аёлни шифохонага олиб кетган. Унинг ҳолати аҳволи яхшилиги айтилмоқда.
Маълум қилинишича, 20 ёшли аёлнинг тўрт нафар фарзанди бор. У Ғиждувон туманида яшайди. Аёлнинг ўзини дарёга ташлашига сабаб бўлган ҳолатларга аниқлик киритилмоқда.