Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода буталарни синдирган фуқаро салкам 9,5 млн сўм жаримага тортилди

Бухорода буталарни синдирган фуқаро салкам 9,5 млн сўм жаримага тортилди

Бухоро вилояти Жондор туманида саксовул буталарини синдирган фуқарога жарима қўлланилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Жондор туман инспекцияси инспекторлари томонидан чўл ҳудудларида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Тадбир давомида Жондор тумани “Қозикенти” МФЙда яшовчи фуқаро Й.Н. туман ўрмон фонди ерларидан табиий ҳолатда ўсган саксовул ўсимликларини ноқонуний тарзда синдириб, олиб кетаётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-модда 1-қисмига асосан 9 452 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар қўлланилди.

Жондор туман бўлими томонидан август ойида ўтказилган рейд тадбирлари давомида 31 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, 24 140 000 сўм жарима ҳамда табиатга зарар ҳисобланди.

Киритилди: 09:53 05.09.2024. Ўқилди: 627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!