Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бухоро вилоятида табиий газ ўғриси қўлга тушди

Бухоро вилоятида табиий газ ўғриси қўлга тушди

"Ўзэнергоинспекция" Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Шофиркон туманида якка тартибдаги тадбиркор Ҳ. К. га қарашли бинода яширин тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келиш ҳолати аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 630,7 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:08. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!