Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.P.” хусусий корхонаси бошқарувчиси А.Р. савдо дўконида умумий баҳоси 23,8 млн сўмлик 705 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Қоракўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M.M.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўкони сотувчиси А.Ғ. 13 турдаги 564 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.