Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги ижтимоий дорихона мудири С.Б. чакана реализация (сотиш) учун лицензияга эга бўлмаса-да 17 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро А.Ж.га сотган вақтида ушланиб, С.Б.нинг “Пичоқчи” МФЙ ҳудудидаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 73 турдаги умумий баҳоси 334,6 млн сўмлик дори воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.