Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бухоро шаҳрининг бош режаси тасдиқланди

Бухоро шаҳрининг бош режаси тасдиқланди


Ҳукумат қарори (402-сон, 23.07.2026 й.) билан Бухоро шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.

🔰 Унга кўра, аҳоли сони ва ҳудуди:

🔹 аҳоли сони ўсиши - 289,19 минг кишидан ҳисоб даврида - 385,0 минг кишига;
🔹 шаҳарнинг ҳудуди - 7 966,78 гектардан ҳисоб даврида - 11 847,06 гектарга ўзгаради.

🏘 Уй-жой қурилиши ва уй-жой фонди:

🔸 уй-жой фонди умумий майдони - 4 456,31 минг кв метрдан ҳисоб даврида - 8 085,0 минг кв метрга;

🔸 уй-жой майдони билан таъминланиш даражаси бир кишига - 15,4 кв метрдан ҳисоб даврида - 21,0 кв метрга;

🔸 уй-жой фонди қисқариши ҳисоб даврида - 114,66 кв метрни ташкил қилади.

⏭️ Аҳолининг ижтимоий соҳа объектларига бўлган талабини амалдаги меъёрларга мослаштириш мақсадида соҳа кўрсаткичлари қуйидаги тарзда ўзгаради:

➖ маданий, маиший ва коммунал объектларни аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларига ва амалдаги меъёрларга жавоб берадиган даражага етказиш;

➖ бўш ҳудудларда мавжуд вазият билан биргаликда марказни ривожлантириш, янги жамоат мажмуаларини қуриш.

🚌 Жамоат транспорти, автомобиль йўллари ва кўчалар ҳисоб даврида:

▫️ магистраль кўчаларнинг узунлиги 102,6 км дан 203,0 км гача оширилади (биринчи навбатда 155,35 км гача);

▫️ йилига йўловчи ташишлар сони бўйича - 163,8 млн йўловчига хизмат кўрсатилади.

Киритилди: 22:42 24.07.2026. Ўқилди: 1256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!