Ижтимоий тармоқларда Бухоро Болалар мурувват интернатида болаларга нисбатан турли жисмоний зўравонлик ҳолатлари тўғрисидаги хабар тарқалди.
🟡 Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
📌 Муассаса ходимларига оид меҳнат муносабатларини ташкил этилиши юзасидан хизмат текшируви тайинланди☑️.
🖇 Мурувват уйида тарбияланаётган вояга етмаганларга жисмоний зарар етганлигини аниқлаш юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланиб, унинг натижасига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.
📍Терговга қадар текширув Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.
Бу борада қўшимча маълумот берилади.