Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бувилар узугидан эҳтиёт бўлиш кераклиги айтилмоқда! Нега?

Бувилар узугидан эҳтиёт бўлиш кераклиги айтилмоқда! Нега?

Тилла тақинчоқларни ҳар бир аёл киши ёқтирса ажаб эмас. Аммо тилла тақинчоқлар ҳам фақат бойлик ва гўзаллик рамзи бўлибгина қолмай, атроф-муҳитдан келадиган ахборотни ўзида жамлайдиган ва қайта ишлайдиган восита ҳамдир.

Тилла тақинчоқлар ўзига хос энергетик майдонга эга бўлиб, киши соғлигига ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, баъзида аёллар йиллаб фарзандсизлик касалидан азоб чекишади. Бунинг сабабларидан бири, номсиз бармоққа туну кун тақиб юриладиган никоҳ узуги ҳам бўлиши мумкин. Номсиз бармоқ эса ички секреция безлари, сут безлари, тухумдонлар билан боғлиқ бўлиб, тилла уларга нохуш таъсир қилиши ҳам мумкин.

Тиллани даволаш воситаларида ҳам қўллашади. Қадимдан табиблар тилла билан даволаш усулларидан хабардор бўлишган. Масалан, тиш оғриганда никоҳ узугини ипга боғлаб, сув тўла идишга солиб, соат милидай айлантиринг ва тишингиз оғриғи йўқолишини тиланг. Шу сувни олиб қўйиб, тишингиз оғриганда чайишингиз мумкин.

Тилла билан боғлиқ иримлар ҳам бор. Масалан, баъзи халқларда қиз бола никоҳдан ўтаётганда онасининг, бувисининг никоҳ узугини тақиши яхшиликка олиб келмайди, дея ҳисобланилган. Неча йиллардан ўтиб келган узукни таққандан кўра, оддийгина бўлса-да, ўз никоҳ узугингизни тақиш яхшироқ, дейдилар.

Киритилди: 06:15 14.08.2019. Ўқилди: 3043 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!